Телефон доверия: 70-645-39-08 

Республика Узбекистан, 110300, Ташкентская область, Ахангаранский район, ул.Промзона1.

 

 

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

« Назад

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди 20.02.2020 10:33

Туркия Республикаси Президенти саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркиянинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзаро манфаатли имкониятларни ишга солиш, янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишларини мунтазам ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Транспорт соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Интенсив боғдорчилик, балиқчилик, чорвачилик, наслчилик йўналишларида Туркиянинг илғор тажрибасини ўзлаштириш, университетлар ва илмий марказлар билан қўшма тадқиқотлар олиб бориш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонда замонавий қўшма клиникалар ва диагностика марказлари ташкил этиш, кичик бизнес, тўқимачилик каби йўналишларда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш таклифи кўриб чиқилди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда икки томонлама сиёсий мулоқот ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани яна бир бор тасдиқланди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

1 682
ЎзА

Комментарии


Комментариев пока нет

Пожалуйста, авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий.
Авторизация
Введите Ваш логин или e-mail:

Пароль:
запомнить

Ваш блок
Картинка 4 Глайдеры