Телефон доверия: 70-645-39-08 

Республика Узбекистан, 110300, Ташкентская область, Ахангаранский район, ул.Промзона1.

 

 

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президентини табриклади

« Назад

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президентини табриклади 06.12.2021 15:47

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Қирғизистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар қирғиз халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Етакчилар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар.

Турли даражалардаги конструктив мулоқот ва фаол алмашинувларни давом эттириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика ва электротехника тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда муҳим кооперация лойиҳаларини биргаликда илгари суриш муҳимлиги қайд этилди. Бизнес ва ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек илиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

ПрезидентШавкат МирзиёевҚирғизистонмулоқот

 

http://uza.uz/posts/326650


Комментарии


Комментариев пока нет

Пожалуйста, авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий.
Авторизация
Введите Ваш логин или e-mail:

Пароль:
запомнить

Ваш блок
Картинка 4 Глайдеры