Телефон доверия: 70-645-39-08 

Республика Узбекистан, 110300, Ташкентская область, Ахангаранский район, ул.Промзона1.

 

 

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ва Қозоғистон – табиий иқтисодий ҳамкорлар

« Назад

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ва Қозоғистон – табиий иқтисодий ҳамкорлар 06.12.2021 15:44

6 декабрь куни Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев фахорий қоровул олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар.

Сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.

Самимият ва ишонч руҳида ўтган учрашувда етакчилар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон шериклигига доир кенг кўламли масалаларни, шу жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кўриб чиқдилар, халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбарини ташрифи билан қутлаб, Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан яна бир бор табриклади ва келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади, ушбу учрашувнинг муҳим аҳамиятини алоҳида қайд этди.

- Сиз Қозоғистонга давлат ташрифи билан келганингиздан жуда мамнунмиз. Ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишда ушбу воқеа жуда муҳим. Бугун имзоланадиган ҳужжатлар тўплами шериклигимизга қўшимча суръат бағишлайди. Мамлакатларимиз ҳукуматларига барча саъй-ҳаракатларни қўйилган мақсадларга эришишга қаратиш топшириғини беришга келишиб олдик. Ўйлаймизки, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг жиддий омили бўлиб хизмат қилади.

  

Президентимиз таклиф учун миннатдорлик билдириб, ушбу учрашув Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ўтаётганини таъкидлади ҳамда Ўзбекистон халқи номидан биродар қозоқ халқини ушбу қутлуғ сана билан самимий табриклади, тинчлик-осойишталик, равнақ ва янги зафарлар тилади.

Бугунги кунда Қосим-Жомарт Тоқаев раҳбарлигида Қозоғистон Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоев бошлаган катта бунёдкорлик ишларини давом эттираётгани ва барқарор тараққиёт йўлидан дадил бораётгани таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси икки биродар давлат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларининг ривожланиш суръатини мамнуният билан қайд этди.

– Кейинги йилларда ҳамкорлигимизни мутлақо янгидан ташкил этдик ва бугун қўшма саъй-ҳаракатларимиз ўзининг илк салмоқли натижаларини бераётганини гувоҳи бўлиб турибмиз.

Ўзбекистон ва Қозоғистон – табиий иқтисодий ҳамкорлар. Иқтисодиётларимиз рақобат қилмайди, бир-бирини тўлдириб туради.

Ўзаро савдо ортмоқда. Жорий йилда товар айирбошлаш рекорд даража - 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

 Автомобилда ва темир йўллари орқали юк ташиш ҳажмлари ошмоқда. Авиақатновлар тўлиқ қайта тикланди, янги йўналишлар очилмоқда.

Етакчи корхоналаримиз кооперацияни муваффақиятли кенгайтирмоқда. Кейинги йилларда иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида қўшма корхона ва лойиҳалар сони 6 баробарга ошди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, бунда мамлакатларимиз ҳудудлари ва тадбиркорлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Президентининг ташрифи арафасида Туркистон шаҳрида Бош вазирлар раислигида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ҳудудлар форуми ўтди. Куни кеча Қозоғистон пойтахтида қўшма бизнес-форум муваффақиятли ўтказилди. Ушу тадбирлар натижасида жами 6 миллиард долларлик келишув ва шартномалар имзоланди.

Кейинги йилларда қўшма корхоналар сони 6 баробарга ошди. Костанайда автомобиль, автобус ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Туркистон ва Чимкентда замонавий тўқимачилик ва маиший техник корхоналари ишга туширилди. Ўзбекистонда қозоғистонлик ҳамкорлар билан биргаликда энергетика, саноат, кимё, озиқ-овқат тармоқлари, қурилиш соҳасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Пандемия даврида биродар халқларимиз бир-бирига ёрдам бериб келдилар.

Гуманитар соҳадаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Қозоқ киноси кунлари муваффақиятли ўтказилди. Шу ҳафта Қозоғистон пойтахтида Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади.

Минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳат учрашувлари ўз самарасини кўрсатди. Очиқ ва ишончли мулоқот учун ноёб майдон шаклланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон БМТ, МДҲ, ШҲТ, ИҲТ, Туркий тилли давлатлар ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқда.

– Бугун икки томонлама стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз. Бу нафақат мамлакатларимиз, балки бутун минтақанинг изчил тараққиёти, барқарорлиги ва равнақи учун улкан аҳамиятга эга бўлади, – деди Ўзбекистон Президенти.

Етакчилар минтақа ва халқаро кун тартибининг томонларни қизиқтирган долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Учрашувда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

Шавкат МирзиёевҚасим-Жомарт ТоқаевЎзбекистонҚозоғистон

 

http://uza.uz/posts/326747


Комментарии


Комментариев пока нет

Пожалуйста, авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий.
Авторизация
Введите Ваш логин или e-mail:

Пароль:
запомнить

Ваш блок
Картинка 4 Глайдеры